Елканинг тепасида бош бўлмаганидан кейин оғримайди-да!.. (видео)
Домла, ҳозир қовоқчалар ёмон кўпайиб кетган. Яқинда битта ка-а-а-тта “қовоқ” чиқди!.. Шаҳарнинг ўртасида, қатор-қатор қиммат машиналар орасида… Тавба. Битта латифа эсимга тушиб қолди. Ниҳоятда катта амалдор бой одам ичкилик ичаётганини кўриб қолганлар «Фалончи окахон чарчабдилар, дам олаяптилар», дейишади. Агар камбағал бир бечоранинг ичаётганлигини кўришса, «Алкаш, пиёниста, одам бўлмайди», дейишади… Хуллас, биз ўша “қовоқ”нинг оёғини ерга теккизмай мақтаяпмиз, у киши ҳаёт китобларини ҳаётнинг ўзидан ўқийдилар, деб…