Вашингтон хавотирда
Вашингтон Суриядаги Эрон консуллигига берилган ҳаво зарбасидан кейин Эрон ва Исроил ўртасида кенг кўламли уруш бошланиши эҳтимолидан хавотирда
Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Кирби АҚШ томонидан Исроилга кўрсатилаётган хавфсизлик ёрдами фақат Ғазо сектори учун эмаслигини унутмасликка чақирди.
«Қўшма Штатлар Исроил билан бирга бўлади, биз бу таҳдидлардан ҳимояланишда уларга ёрдам беришда давом этамиз», — дея таъкидлади Кирби.
Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳаво ҳужуми сабабли Тел-Авивни Теҳрон томонидан 48 соат ичида ҳарбий жавоб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинган эди.