Фицо: Ғарб Словакияни Пеллегрини президент этиб сайлагани учун жазолаши мумкин
Словакия бош вазири Роберт Фицо Ғарб Братиславани Питер Пеллегрини республика президенти этиб сайлагани учун жазолаши мумкинлигини тан олди.
“Биз Украинага Словакия батальонларини юборишдан тортинмайдиган Иван Коркокни эмас, балки Питер Пеллегринини сайлаганимиз учун Ғарбнинг мумкин бўлган жазосини ҳам ҳисобга олишимиз керак”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.