Ўзбекистонда юз килограммли ошқовоқ етиштирилади

Ўзбекистонда юз килограммли ошқовоқ етиштирилади

Ўзбекистонга Польшадан йирик мевали қовоқ уруғлари келтирилди. Ҳар бирининг вазни юз килограммгача етиши мумкин, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Апрель ойи бошида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети делегацияси Польшага хизмат сафари билан бориб, у ерда йирик маҳаллий уруғчилик корхоналаридан бири W.Legutko билан учрашди. У 60 та давлатга қишлоқ хўжалиги уруғларини экспорт қилади.

Маълумки, «W.Legutko» фирмаси йирик мевали қовоқ уруғини экиш ва далада синовдан ўтказиш учун Ўзбекистонга жўнатган. Улар жорий йилда – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг илмий-тажриба станцияларида экишни режалаштирмоқда. Қовоқ марказ ва Краков қишлоқ хўжалиги университети мутахассислари томонидан ҳамкорликда етиштирилади.

Малумот учун. Бу қовоқ навининг мевалари ўртача илиқ об-ҳаво шароитида 112-138 кун ичида пишиб этилади. Бу тур пектин, органик кислоталар ва минерал тузларга бой бўлиб, бактериоз ва турли юқумли касалликларга чидамли. У сариқ-тўқ сариқ рангга ва нозик, силлиқ терига ва озгина ширин таъмга эга. Битта қовоқнинг вазни 50-100 килограммга этиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: