Тинтувлар, гумондорлар, ушланганлар!..
45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, гумондор шахслар қўлга олинган. 2024 йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, гумондор шахслар қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Таъкидланишича, 2024 йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган. 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганлигини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг.
Агар маҳаллангизда шу каби ёт ғоялар таъсирига тушган ёки бошқа шубҳали шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки ҳудудий профилактика инспектори ёхуд яқин орадаги ИИБ га мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади ИИББ мурожаатида.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар давом этмоқда.