Қозоғистон Ўзбекистон божхоначиларини огоҳлантирди
Қозоғистонлик ҳамкасблар Ўзбекистон божхоначиларига йўлларни сув босиши сабабли йўналишни ўзгартириш ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.
Қозоғистоннинг Қорақалпоғистондаги «Довуд-ота» назорат-ўтказиш пунктига туташ бўлган «Тожен» назорат-ўтказиш пункти орқали автомашиналар ҳаракати сув тошқини туфайли тўхтатилди.
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги Дўссор-Қулсари-Бейнеу автомобиль йўлининг 103-километрида ҳам автомобиль йўли тўсиб қўйилган.
Қозоғистонга йўл олган автомашиналар Туркистон вилоятининг «Б.Конисбоев», «Казигут» ва «Атамекен» назорат-ўтказиш пунктлари (мос равишда Ўзбекистон томонидаги «Яллама», «С.Нажимов» ва «Сирдарё») орқали ҳаракатланиши тавсия этилади.