Ойда доғ бўлиши мумкин, аммо буларда йўқ!.. (видео)

Ойда доғ бўлиши мумкин, аммо буларда йўқ!.. (видео)

Қор буларнинг олдиларида қора. Пахта буларнинг олдида тошдан ҳам қаттиқ, қора мойдай қора. Лекин булар оқ. Булар мутлақо хато қилишмайди. Ҳамма хатони ҳайдовчилар қилишади. Чунки уларда… Чунки уларда ҳалигидай тартиб йўқ-да. Ундан кейин ўзи аслида радар мана шунақанги экскаваторларнинг кавушларида ўрнатилиши керак. Ким махсус кўтарадиган техникада юқорига олиб чиқилиб ўрнатилади, таъмири ҳам махсус техникада бўлади, деса бекор айтибди. Ҳа-а, худди шундай. Асли мана шунақа бўлиши керак. Улар ҳеч қачон йиқилиб тушишмайди. Ерда пиёда кетаётган одам, полда тўшалган кўрпачада ётган одам йиқилиши мумкин. Аммо булар йиқилишмайди. Аниқ. Чунки булар ковушга ёпишиб туришибди. Буларнинг шунақа хусусиятлари бор. Темирга ҳам ёпишиб олади. Одамларнинг чўнтакларига ёпишишни билишганларида, темирга ёпишишни билишмайдими? Билишади. Аслида, техник ҳавфсизлик стандарти мана шуларга нисбатан олинган…

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: