Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/img_9086.jpeg)
Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, — Тошкент шаҳар ИИББ