Сунак ва Макрон Украина бўйича муҳокама ўтказишди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Франция президенти Эммануэль Макрон Украинага ўқ-дорилар, дрон ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Британия бош вазирининг идораси баёнотида айтилади.
“Улар келгуси ойлар учун устувор вазифаларни, жумладан, Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар, учувчисиз самолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни кўпайтиришни муҳокама қилишди”, — дейилади ҳужжатда.