Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси “Crocus City Hall”да оиласи жабрланган болалар учун дам олишни таклиф қилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси “Crocus City Hall”да оиласи жабрланган болалар учун дам олишни таклиф қилди

ФПУ раиси Қудратилла Рафиқов “Crocus City Hall”даги терактда оиласи жабрланган 100 нафар бола учун Самарқанд ва Тошкентдаги соғломлаштириш оромгоҳларига саёҳат ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

 

Бу ҳақда у Россия мустақил касаба уюшмалари федерациясининг ХII қурултойида маълум қилди.

 

Болалар июнь ойида Ўзбекистонга 15 кунга келишлари кутилмоқда. Улар энг яхши оромгоҳларга жойлаштирилиб, Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари кўрсатилади.

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси барча харажатларни, жумладан, ҳаво йўллари, Ўзбекистон ичида трансфер, турар жой ва бошқаларни қоплайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: