Рафаҳ операцияси бошланадиган сана келишилди – Биньямин Нетаньяху

Рафаҳ операцияси бошланадиган сана келишилди – Биньямин Нетаньяху

Рафаҳда қуруқликдаги операция бўлиб ўтади, унинг санаси келишиб олинди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

“Бу бўлади, сана белгиланди”, – деб ёзди Б.Нетаньяху ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.

Унинг сўзларига кўра, Рафаҳга ҳужум Ғазо секторидаги исроиллик асирларни озод қилиш ва ХАМАСни енгиш учун зарур.

Бир кун аввал Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Исроил армияси Рафаҳга ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида ўз бўлинмаларини Хон Юнусдан олиб чиқиб кетганини айтди.

1,5 миллион фаластинлик Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида Исроил армиясининг ҳужумларидан қочиб, истиқомат қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: