Диққат! Жиноятчиликнинг янги тури!..
ФИРИБГАРЛАР ҲАМ ЎЗ УСТИДА ИШЛАБ, ТОВЛАМАЧИЛИКНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИНИ “ИХТИРО” ҚИЛМОҚДА
Ички ишлар органлари фирибгарликнинг янги тури авж олганлиги ҳақида аҳолини огоҳлантирмоқда. Товламачилар асосан кексаларни алдаш орқали мўмай пул ишлаб олишни ўзларига мақсад қилиб қўйишган. Улар қарияларга телефон орқали мурожаат қилиб, фарзанди ёки яқин қариндоши, дўсти оғир вазиятга тушгани, масалан, «авария»га учрагани, унги ёрдам учун катта маблағ кераклигини айтишмоқда.
Масалан, 9 апрелнинг ўзида Самарқанд шаҳрида иккита шундай ҳолат аниқланган. Қўнғироқ қилганлар бир ҳолатда 10 минг АҚШ доллари, иккинчисида 20 минг доллар сўраган.
Тошкент шаҳри ИИББ тарқатган видеолавҳани кўриб, бу ҳақда аниқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
ИИББ шундай қўнғироқ бўлганда, дарҳол телефонни ўчириб, фарзанд ёки яқин одамингиз билан шахсан боғланиб, ҳолатни текширишни сўрамоқда.
Тошпўлат Раҳматуллаев.