Болаларга чой бериш тавсия этилмайди
Болага чой бериш мумкин эмас. Сабаби чой овқат вақтида ёки ундан сўнг дарҳол ичилса, сўриладиган темир моддасининг миқдори анча камаяди. Тоза, қайнатилган сув, компот (оз миқдорда шакар қўшилган ёки шакарсиз), мева ва сабзавот шарбатлари чойнинг ўрнини босувчи яхши ичимлик ҳисобланади.
Чойни овқатлангандан сўнг 30 дақиқа ўтгач ичиш мумкин.
Шунингдек, гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин. Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.