Самарқандда кўча ва уйларни сув босиши!.. Конализация назарда тутилмаган!.. (видео)
Марказий Осиёда, Дубайда қандай жала бўлганлигини, у ерда машиналар қандай сузганлигини гувоҳи бўлдик. Ва айтилдики, бу саҳро шаҳрида одатда ёмғир жуда ҳам кам ёғади, шу боисдан сувни қочирадиган қуврлар назарда тутилмаган. Бунинг оқибатида қанча ёмғир ёққа бўлса, шунча сув сақланиб қолган… Энди ўзимиз. Самарқанд. Бу ерда агар ёз фаслини инобатга олмаса қолган уч ой сурункали ёмғир ёғиши мумкин. Иқлим шундай. Аммо қаранки, бу ерда ҳам сувни қочириш назарга олинмаганга ўхшайди. Акс, ҳолда мана бунақанги аҳвол бўлмас эди!..