Ўзбекистон кубоги. «Ўлим гуруҳи»дан водий клублари соғ чиқди

Ўзбекистон кубоги. «Ўлим гуруҳи»дан водий клублари соғ чиқди

Ўзбекистон кубоги «H» гуруҳи 3-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

«Динамо» Жиззахда «Навбаҳор»ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб «лочинлар» футболчиси Шодиёр Шодибоев гол урган бўлса, самарқандликлар легионери Кожо мувозанатни тиклади.

Андижонда эса мезбонлар 90+7 дақиқада гол уриб, «Насаф»ни мағлубиятга учратди ва плей-оффга йўл олди. «Бургутлар» шу тарзда амалдаги кубок ғолибини мусобақадан чиқариб юборди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: