Бодомли дамлама – тана учун фойдали
– Қуруқ бодом терисида саломатлик учун муҳим бўлган шундай фермент мавжудки, у фақат намлик муҳитда ажралиб чиқади.
– Холестеринни камайтиради. Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва кальций холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.
– Мия учун. Бу дамлама асаб йўлларига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради.
– Соғлом суяклар. Бодом таркибидаги минераллар, витаминлар ва фосфор туфайли суяклар мустаҳкамланади. Фосфор остеопорознинг олдини олади ҳамда тиш ва суякларни яхшилайди.
– Босимни тартибга солиш. Унинг таркибидаги калий қон босимини пасайтиради, паст натрий эса уни назорат қилади.
– Саратон касаллигининг олдини олиш. Бодом билан йўғон ичакдаги озиқ-овқат ҳаракатини яхшилаш орқали саратон ривожланиш хавфи камаяди.
– Дамламани тайёрлаш учун тунда 4-5 дона бодом мағзи қайноқ сувда дамланиб, тонгда оч қоринга ичилади.