Биласизми? Шоҳжаҳон Жўраев икки йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга берган экан…

Биласизми? Шоҳжаҳон Жўраев икки йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга берган экан…

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўз отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни 2022 йилда судга бергани маълум бўлди, деб ёзмоқда “Daryo.uz”.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўриб чиқилган даъво уйга киритиш билан боғлиқ низо бўлган. Суднинг ҳал қилув қарори судья Икромжон Қурбонбоев томонидан 2022 йил сентябрь ойида қабул қилинган.

Иш туркуми хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ низолар (уйга киритиш билан боғлиқ низолар) бўлиб, иш ҳужжатларига кўра, даъво қаноатлантирилган ва апелляция бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда хонанда Ботир Қодиров жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилаш талаби билан чиққан суд иши давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: