Тошкент аэропортини кўчириш қарори бекор қилинди

Тошкент аэропортини кўчириш қарори бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистоп Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда 1989 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда қабул қилинган 493 та қарорни бекор қилиш кўзда тутилган.

Хусусан, 1992 йил 24 июлдаги «Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида»ги қарор ҳам бекор қилинган. Мазкур қарорда Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш кўзда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўша пайтдаги Uzbekistan Airports раиси Равшан Исмоилов Тошкент халқаро аэропорти яқин йилларда Ангрен ёки Чиноз томонга кўчириш режалаштирилганини маълум қилганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: