Хитой компанияси Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуради
Хитойлик инвесторлар Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуаси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси раҳбари Вей Хеншан бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси томонидан Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. 2024 йил март ойида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган илк учрашувда ушбу мажмуанинг умумий концепцияси юзасидан фикр алмашилганди.