Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ОАВ ва коммуникация соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Аҳдлашув Баённомаси имзоланди

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ОАВ ва коммуникация соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Аҳдлашув Баённомаси имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 3-йиғилишида иштирок этиш учун кеча, 5 июнь куни расмий ташриф билан Туркияга борди.

 

Ташриф доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Президент Қароргоҳида бўлиб ўтадиган имзолаш маросимида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси Бошлиғи Фаҳреттин Альтун ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи аҳдлашув баённомасини имзоладилар.

 

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги ўртасида имзоланган «Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги аҳдлашув баённомаси билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва алоқа соҳаларида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни ошириш кўзда тутилган. Шунга кўра, икки давлат ўз мамлакатларида амалдаги қонунлар, қоидалар низомлар ва миллий сиёсатлар мувофиқ, коммуникация, халқ дипломатияси ҳамда оммавий ахборот воситалари ва телерадиоэшиттириш соҳаларидаги манфаатлилик ва ўзаро фойда асосида икки давлат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга интилади.

 

Баённома билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳасида ахборот, тажриба ва илғор малакалар алмашиш, ўзаро фойдали ва манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликка эришилади. Бундан ташқари, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ва экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади.

 

Баённома 5 (беш) йил давомида амал қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: