Ана холос! Томошабинлардан бири улоқтирган бутилка саҳнада қўшиқ куйлаётган хонанданинг юзига тегди (видео)

Ана холос! Томошабинлардан бири улоқтирган бутилка саҳнада қўшиқ куйлаётган хонанданинг юзига тегди (видео)

Томошабинлардан бири саҳнада қўшиқ ижро этаётган хонандага қарата ичи сувга тўлдирилган пластик бутилкани улоқтирди. Бутилка Жем Адриан тахаллуси билан танилган туркиялик қўшиқчи ва композитор Жем Фелизнинг юзига тегди. Қаттиқ оғриққа қарамай, Адриан концертни тўхтатмади ва томошабинларнинг олқишлари остида қўшиқ куйлашда давом этди. Ушбу ҳодиса Туркиянинг Ван шаҳридаги “Ван Кüлтüр Йўлу” фестивалида юз берди.

Концертдан сўнг хонанда хавотир олган мухлисларини тинчлантириш учун “Instagram”да алоҳида хабар қолдирди:

“Кеча мен билан содир бўлган нохуш ҳодиса тўғрисидаги хабарлар ва унга ёзилган шарҳларни ўқиб чиқдим. Азизлар, ҳозирда ўзимни жуда яхши ҳис этяпман! Хавотир олманг, ҳаммаси яхши. Мен гўё атиргул боғида эдим, гулнинг бир нечта тикани кайфиятимни бузмайди. Тиканларни деб атиргулни севишдан тўхтамайман, сизни яхши кўраман! Тадбир ажойиб ўтди. Ван, сендан миннатдорман!” — деб ёзди Адриан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: