Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг фармони билан “Халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Қайд этилишича, Озарбайжон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун Фаррух Зокировга “Халқ артисти” фахрий унвони берилган.
Маълумот учун, 78 ёшли Фаррух Зокиров бир вақтнинг ўзида – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Татаристон ва Бошқирдистоннинг халқ артисти ҳисобланади.