Тошкентда 73 ёшли профессор ўз уйида ўлдириб кетилди
18 июль куни соат 22:00 ларда, фуқаролар «102» телефон рақамига Мухбир кўчасидаги хонадонларнинг бирида шовқин бўлаётгани тўғрисида хабар берган.
Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келганда, хонадондан 73 ёшли К.А ни вафот этган ҳолда топган. Унинг танасида кесилган тан жароҳатлари бўлган.
Гумонланувчи шахс ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.