Атлантика океанида ичида россияликлар ҳам бўлган балиқчи кемаси чўкиб кетди
Ҳодиса Фолкленд ороллари қирғоқлари яқинида содир бўлган.
“The Guardian”га кўра, 5 киши бедарак йўқолган, 14 нафар балиқчи қутқарилган, 8 киши ҳалок бўлган. Ҳозирча жасадларнинг шахси аниқланмаган.
Бортдаги 27 киши орасида саккиз нафари россиялик бўлган.
Воқеага кучли бўрон сабаб бўлган.