Истанбулда йирик автофирибгар ушланди ва Ўзбекистонга юборилди

Истанбулда йирик автофирибгар ушланди ва Ўзбекистонга юборилди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган, 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган, 1979 й.т. ХАСАНБОЕВ ЖАХОНГИР АБДУЛЛАЖОНОВИЧ бугун Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

 

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.

 

Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.

 

Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш сўралади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: