Маск ва Трамп қачондан бери яқин бўлиб қолди?
Маск ва Трампнинг сайловолди пойгаси доирасидаги ҳамкорлиги Tesla асосчисининг муддатидан олдин овоз беришнинг аҳамияти ҳақидаги фикридан кейин бошланди – деб ёзади The New York Times.
«Сиз одамларга муддатидан олдин овоз бермасликлари ҳақида гапиришни бас қилишингиз керак», – дея таъкидлаган Маск. Собиқ президент аввалроқ муддатидан олдин овоз бермасликка чақирган эди.
Газетанинг ёзишича, ўшандан бери тадбиркор ва сиёсатчи яқин иттифоқда. Нашр маълумотларига кўра, Маск Трампнинг сайлов олди ташвиқотига тахминан 120 миллион доллар сармоя киритган.