Майкл Олисе — дунёнинг энг яхши ҳужумкор футболчиси, Мбаппе эса топ-10га кирмади

Майкл Олисе — дунёнинг энг яхши ҳужумкор футболчиси, Мбаппе эса топ-10га кирмади

«Бавария» вингери Майкл Олисе Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) талқинига кўра, дунёнинг энг яхши ҳужумкор футболчиси деб топилди.

 

Рейтинг тузишда ҳужумларни якунлаш, дриблинг сифати ва голли вазиятлар яратиш кўрсаткичлари инобатга олинди. Олисенинг ўртача индекси 88,5 ни ташкил қилди.

 

CIES талқинига кўра дунёнинг энг яхши 10 ҳужумкор футболчиси:

 

1. Майкл Олисе («Бавария») – 88,5

2. Ламин Ямаль («Барселона») – 87,7

3. Флориан Вирц («Байер») – 85

4. Винисиус Жуниор («Реал Мадрид») – 84,2

5. Усмон Дембеле («ПСЖ») – 83,6

6. Букайо Сака («Арсенал») – 83,1

7. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 81,9

8. Савио («Манчестер Сити») – 81,3

9. Дезире Дуэ («ПСЖ») – 81

10. Ноа Ланг («ПСВ») – 80,9

 

Шунингдек, Килиан Мбаппе (28 та гол урган) ўнталикка кира олмади ва 11-ўрин билан чекланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: