АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик меморандумини имзолади

АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик меморандумини имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён 60 кунлик ўзаро англашув меморандумини имзолаганини тасдиқлади. Ҳужжат Эрон билан урушни тўхтатиш, Ҳурмуз бўғозидаги қатновни тиклаш ва кенг қамровли тинчлик келишувига эришиш учун асос яратишга қаратилган.

Меморандумнинг 14 банди ҳақида маълум қилинган асосий жиҳатлар қуйидагилардан иборат:

▪️ Ливанни ҳам ўз ичига олган ҳолда барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;

▪️ АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашмаслик мажбурияти;

▪️ АҚШ томонидан денгиз блокадасини 30 кун ичида бекор қилиш;

▪️ АҚШ ҳарбий кучларини Эрон ҳудудидан чиқариш;

▪️ Ҳурмуз бўғози орқали халқаро денгиз қатновини 30 кун ичида қайта тиклаш;

▪️ Эрон нефть ва энергетика соҳасига нисбатан санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш;

▪️ Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқмаслик бўйича мажбуриятларини тасдиқлаши;

▪️ АҚШнинг янги санкциялар жорий этмаслик ва минтақада ҳарбий кучларини кўпайтирмаслик мажбурияти;

▪️ Эрон иқтисодиётини тиклаш бўйича халқаро инвестиция механизмларини ишлаб чиқиш;

▪️ Музлатилган Эрон активларининг бир қисмини озод қилиш масаласини кўриб чиқиш;

▪️ Икки томоннинг кейинги музокараларга содиқлигини тасдиқлаш;

▪️ Энергетика ва савдо соҳасидаги чекловларни юмшатиш бўйича музокараларни бошлаш;

▪️ Тинчлик жараёнини халқаро кузатувчилар иштирокида назорат қилиш;

▪️ Якуний келишувни кейинчалик халқаро ҳуқуқий механизмлар орқали мустаҳкамлаш.

Бироқ Вашингтон расмийлари меморандум АҚШ учун ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий эмаслигини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, келишувнинг кейинги тақдири Эроннинг ўз зиммасига олган мажбуриятларни қандай бажаришига боғлиқ бўлади.

Шу билан бирга, Эронни қайта тиклаш учун муҳокама қилинаётган 300 миллиард долларлик эҳтимолий инвестиция дастури, санкцияларнинг тўлиқ бекор қилиниши ва ядровий дастур бўйича якуний қарорлар ҳали ҳам музокаралар мавзуси бўлиб қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: