Apple маҳсулотлари нархлари қимматлашиши муқаррар
Apple маҳсулотлари нархлари қимматлашиши муқаррар — Тим Кук.
У буни хотира чиплари ва тезкор хотира қурилмалари нархининг ошиши билан изоҳлади.
«Нархларнинг ошиши — муқаррар. Биз харажатлар ўсишини юмшатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз ва мижозларни ушбу қимматлашувдан ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ вазият беқарор бўлиб қолди», — деди компания раҳбари The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида.
У Apple компаниясининг айнан қайси маҳсулотлари қимматлашиши мумкинлиги, нархлар ошиши қачон кутилаётгани ва у қанча бўлишига аниқлик киритмади.
TechInsights тадқиқот компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, агар чиплар нархининг ошиши тўлиқ харидорлар зиммасига юкланса, кейинги iPhone Pro модели сотувга чиққан вақтда аввалгиларидан тахминан 270 долларга қимматроқ бўлади.
WSJ ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда янги iPhone 18 Pro нархи 1299 доллардан бошланади.
