АҚШ кетма-кет олтинчи кеча Эронга зарба берди

АҚШ кетма-кет олтинчи кеча Эронга зарба берди

Америка ҳарбийлари янги ҳаво ҳужумлари бошланганини маълум қилди. Эроннинг Бандар-Аббос шаҳрида портлашлар содир бўлмоқда.

АҚШ Эрон ҳудудига навбатдаги ҳаво ҳужумлари тўлқинини бошлади. Бу янги кескинлашув бошланганидан буён кетма-кет олтинчи ҳужум ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

Америка ҳарбийлари берган маълумотга кўра, ҳужумлар пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:30 атрофида бошланган. CENTCOM баёнотида зарбалар «Эроннинг ҳарбий салоҳиятини янада заифлаштириш» мақсадида амалга оширилаётгани қайд этилган.

АҚШ томони операция нишонлари ва ҳужумларнинг оқибатлари ҳақида бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган.

Шу билан бирга, Эрон давлат ОАВлари мамлакат жанубидаги йирик порт шаҳри — Бандар-Аббоснинг ғарбий қисмида учта портлаш содир бўлганини хабар қилди.

Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB) маълумотига кўра, портлашларнинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Ушбу хабарлар CENTCOM томонидан Эрон бўйича янги ҳаво ҳужумлари бошланганини эълон қилганидан кўп ўтмай пайдо бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: