Хитой жануби-ғарбида тоғ кўчкиси юз берди: 8 киши ҳалок бўлди
Хитой жануби-ғарбида тоғ ёнбағирининг ўпирилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 34 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, кўчки 17 июль куни эрталаб Пэншуй уездида юз берган. Қутқарувчилар офат ҳудудидан 18 кишини хавфсиз жойга олиб чиқишга муваффақ бўлишди.
