Андижон вилоятида зилзила қайд этилди

Андижон вилоятида зилзила қайд этилди

Якшанба тонгда Андижон вилоятининг айрим туманларида зилзила содир бўлди. Унинг кучи эпицентр бўлган Марҳамат туманида 2−3 балл бўлиб сезилди.

9 август куни соат 08:33 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.

Зилзила кучи эпицентр бўлган Марҳамат туманида 2−3 балл бўлиб сезилди. Тошкентдан 276 км жануби-шарқдаги зилзила магнитудаси 3 га тенг бўлган, чуқурлиги 10 километрни ташкил этди.

Зилзила сезилган ҳудудлар:

– Марҳамат туманида 2−3 балл, 8 км;

– Булоқбоши туманида 2−3 балл, 10 км;

– Асака туманида 2 балл, 17 км;

– Хўжаобод туманида 2 балл, 22 км.

Дўстларингизга ҳам юборинг: