Чорвадорларга янги ёрдам: наслли бузоқ етиштирган фермерлар 700 минг сўмгача пул олишади

Чорвадорларга янги ёрдам: наслли бузоқ етиштирган фермерлар 700 минг сўмгача пул олишади

Ўзбекистонда қорамол эгалари ва хусусий фермерлар учун янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди. Энди сунъий уруғлантириш орқали олинган ҳар бир наслли бузоқ учун 500 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Агар бузоқ эмбрион трансфери усули орқали олинса, давлат томонидан бериладиган тўлов 700 минг сўмни ташкил этади. Ушбу субсидияларни молиялаштириш учун қўшимча 50 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланган.

Чорвачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган бошқа имтиёзлар ҳам сақлаб қолинмоқда. Жумладан, 2029 йилга қадар наслли чорва молларини импорт қилиш қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

Шунингдек, ихтисослашган ҳудудларда пахта ва ғалла экин майдонларининг 50 фоизигача бўлган қисмида ем-хашак экинлари етиштиришга рухсат берилиши мумкин.

Бу ўзгаришлар наслли чорвачилик билан шуғулланаётган хўжаликларга давлат кўмагидан фойдаланиш учун қўшимча имконият яратади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: