«Темир дафтар»га кирган оилаларга қуёш панеллари бепул ўрнатилади
Энергетика вазирлигига кўра, махсус дастур доирасида Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги 1 197 та эҳтиёжманд оилага қуёш панеллари бепул қўйиб берилади.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида шу кунгача 1 580 та хонадон ва 334 та ижтимоий объект панеллар билан таъминланган.
