Тошкент вилоятида юк машинаси «мост»га бориб урилди
Тошкент вилоятида юк автомобили иштирокида содир бўган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.
Бугун, 7 май куни соат тахминан 02:00ларда Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган «FAW» русумли юк автомашинаси М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 829 км да Чиноз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ушбу йўлни устидан ўтган кўприк устинига бориб урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.