Эронда «Евро-5» маркали бензин ишлаб чиқарилади
Эрон Евро-5 стандарти талабларига жавоб берадиган бензин ишлаб чиқаришга тайёр, деб хабар берди Имом Хомайний номидаги нефтни қайта ишлаш корхонаси раҳбари Мажид Ражабий, деб ёзади Trend.
Мажид Ражабийнинг айтишича, компанияда Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқариш жараёни давом этмоқда ва тез орада бозорга чекланган миқдорда чиқарилади.
Унинг қайд этишича, “Евро-5” бензинини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш Эроннинг нефть маҳсулотларини тарқатиш ва қайта ишлаш Миллий компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, компания “Евро-5” стандарти бўйича ишлаб чиқарилган барча бензин ва дизель ёқилғисини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган.
Расмий Шазанддаги Имом Хомайний номидаги нефтни қайта ишлаш заводида Евро-4 бензин ва дизелнинг ҳозирги ишлаб чиқариш ҳажмини мос равишда тахминан 16 ва 12,4 миллион литрга баҳолаган.
Унинг сўзларига кўра, “Евро-5” маркали бензинни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажми нефть маҳсулотларини қайта ишлаш ва тарқатиш компанияси билан келишилиши керак, Shazand компанияси эса “Евро-5” бўйича ишлаб чиқарилган барча бензин ва дизель ёқилғисини етказиб беришга тайёр.