Тошкентда “Матиз” даҳшатли ЙТҲга учради

Тошкентда “Матиз” даҳшатли ЙТҲга учради

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 19 июнькуни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино кўчасида 2005 йилда туғилган Р.Ж. «Matiz» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Матиз ҳайдовчиси тан жароҳатолиб шифохонага олиб кетилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: