Кимлар ёки қайси чет эл фуқаролари рус тилидан тест топширишдан озод қилинади?
— меҳнатга лаёқатсиз хорижий фуқаролар;
– 18 ёшгача бўлган болалар;
– 65 ёшдан катта эркаклар ва 60 ёшдан катта аёллар;
– Ватандошларни РФга ихтиёрий равишда кўчиришга кўмаклашиш бўйича давлат дастури (гос. программа по содействию добровольному переселению в РФ соотечественников) иштирокчилари бўлган чет элликлар;
— чет эллик юқори малакали мутахассислар (высококвалифицированные специалисты, ВКС), шунингдек, ВНЖ олиш учун ариза берган уларнинг оила аъзолари;
— ишлашга рухсатнома олаëтган юқори малакали мутахассислар (ВКС) ва чет эллик журналистлар;
— Беларусь фуқаролари (Федеральный закон № 465-ФЗ от 02.08.2015);
— ВНЖ олаëтган ва ота-онаси ëки фарзандлари РФ фуқароси бўлган чет элликлар;
— СССРда 1991 йилгача олинган аттестати ёки РФда олинган дипломга эга бўлган чет элликлар.