Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича навбатдаги ҳужжат имзоланди
“Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви ўтказилди.
Унда томонлар қурилажак 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режа қилингани, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари ҳақида сўз юритди.
“Ўзатом” агентлиги ахборот хизматига кўра, учрашувда кам қувватли атом электр станцияси майдонида кам қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 май куни “Ўзатом” агентлигининг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Атомстроэкспорт” АЖ ўртасида мамлакатимизда АЭС қурилиши бўйича шартнома кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланган.