Роналду Еврода пенальтилар сериясида гол урган энг ёши катта футболчига айланди
Криштиану Роналду Евролар тарихида пенальтилар сериясида гол урган энг кекса футболчига айланди.
39 ёшу 147 кунлик бўлган португалиялик ҳужумчи Словенияга қарши кечган пенальтилар сериясида ўз зарбасини голга айлантирди. Португалияликлар Евро-2024 1/8 финалининг асосий ва қўшимча таймларида голсиз дурангдан сўнг словенияликларни пенальтилар сериясида (3:0) мағлуб этишди.
Бу пенальти Роналдунинг ушбу учрашувдаги иккинчиси бўлди: 105-дақиқада португалиялик пенальтини аниқ амалга ошира олмади – унинг зарбасини дарвозабон Ян Облак қайтарди.