Самарқандда “Тез ёрдам” машинасида пиёз ташилди
Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетмоқда” фотосурат кенг тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази ўрганиш ўтказганини маълум қилди.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли.
Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.
Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.