Янгийўлда электроскутерлар ишлаб чиқарилади
Электроскутерлар 2025 йилнинг 2-чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилади.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида Хитойнинг Ecomoto хорижий корхонаси томонидан скутер ишлаб чиқариш ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев инвесторлар билан учрашиб, Ecomoto корхонаси билан меморандум имзолади. Ушбу лойиҳа қийматида тўғридан-тўғри 10,0 млн доллар хорижий инвестицияни киритиш ҳамда 50 та доимий иш ўрнини яратиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳада кўрсатилган замонавий ва рақобатбардош электроскутерлар 2025 йилнинг 2-чорагидан бошлаб Янгийўл туманида ишлаб чиқарила бошлайди.