Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди

“Дунё АА”нинг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сеул шаҳрига келди. У Сеулга тайинланишидан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.

 

Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.

 

Жумладан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.

 

“Янги элчи ўзаро ҳамкорликнинг иқтисодий, маданий ва дипломатик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни давом эттириш ниятида”,- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: