Венгрия ташқи ишлар вазири Санкт-Петербургдан Венгрияга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

Венгрия ташқи ишлар вазири Санкт-Петербургдан Венгрияга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто “Газпром” раҳбари Алексей Миллер билан янги иситиш мавсумида Венгрияга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Сийярто Венгрия “Россия Федерацияси билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликдан қониқиш ҳосил қилади, бу мамлакат энергетика хавфсизлигининг калитларидан бири” эканлигини айтди.

Аввалроқ ОАВ Венгрия ТИВ раҳбари Санкт-Петербургга келгани ҳақида хабар берган, бироқ ташрифдан мақсад кўрсатилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: