Тошкент вилоятида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди

Тошкент вилоятида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Азиз Садиров тайинланди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ биносида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИББ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов ҳамда шахсий таркиб иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Азиз Садиров масъуллар ҳамда ходимларга таништирилди.

Пойтахт Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи йўллар Тошкент вилояти ҳудудидан ўтиши, мазкур йўлларда транспорт воситаларининг серқатновлигини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят автомобиль йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан танқидий тарзда сўз юритилди.

Келгусида йўлларда инсон саломатлигини асраш борасида кўрилиши зарур бўлган чоралар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: