Бошқа транспорт воситаларининг «А» йўлакдан ҳаракатланишини тақиқловчи қоида қабул қилинди

Бошқа транспорт воситаларининг «А» йўлакдан ҳаракатланишини тақиқловчи қоида қабул қилинди

Ҳукуматнинг 172-сон қарори билан тасдқланган Йўл ҳаракати қоидалари 17-1-боб билан тўлдирилди.

Унга кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно.

Шунингдек, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган. тасмаси бор Йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.

Бунда транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ва унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: