Пиёдалар учун ҳам қоидалар мавжуд
Қоидаларга кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддаси биринчи қисмига кўра, пиёдаларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.