Фарғонада янги балиқ тури кашф қилинди
Фарғона давлат университети ихтиолог олимлари тадқиқотлар давомида Dzihunia pseudоаmudarjensis номли янги балиқ турини аниқлашди. Бу тур минтақа учун эндемик ҳисобланади.
Янги балиқ ўз уруғдошларидан ён чизиғидаги поралар сони, дум бандининг нозиклиги ва паст қанотлари билан ажралиб туради.
Бу кашфиёт ҳақидаги мақола халқаро “Zootaxa” журналида чоп этилди.