Европарламент Евроиттифоқ раҳбарларини Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирди — Politico

Европарламент депутатларининг фикрича, Венгрия Кремл билан дўстона алоқалари ва ўзига имтиёзлар олиш истаги сабабли Европа Иттифоқи давлатларининг умумий қарорларига тез-тез қаршилик қилиб келади.
Бундан ташқари, Европарламент депутатлари Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласни ҳамжамиятнинг тўлақонли ташқи ишлар вазири этиб тайинлашни, умумий Европа армиясини ташкил этишни ва Европа Иттифоқининг мудофаа соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришни талаб қилмоқда.