Амадорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов 7 март куни видеоселектор йиғилишида барча давлат амалдорларига хорижий хизмат автомобилларидан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида топшириқ берди.
Бош вазирнинг матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов бу қарор 1 апрелдан эмас, балки зудлик билан амалга оширилиши кераклигини таъкидлади:
«Президентимиз топшириқ бердими, уни дарҳол бажаришимиз шарт, муҳокамага ўрин йўқ.»